Сайёр қабул ўтказилди

Шу йил 25 ноябрь куни Наманган тумани маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбариятининг навбатдаги Сайёр қабули ўтказилди.

Ноқонуний қурилмалар бартараф этилмоқда

Наманган туман ҳокимлиги ҳузуридаги аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги “Аҳоли пунктлари комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 41-сонли қарорига асосан туманда жами 32 та ноқонуний қурилишлар аниқланди.

Муаммо ва ечим

Наманган туманида фуқаролар қабули бўлиб ўтмоқда.

2021 йил 23 Ноябр куни Наманган тумани Қирғизқўрғон МФЙ ҳудудидаги Маданият маркази биносида туман ҳокими Садритдин Мўминов, туман ҳокими ўринбосари Дилбар Ҳошимова ва туман халқ қабулхонаси мудири Отабек Ходжиметовлар фуқаролар билан уларнинг мурожаатлари бўйича қабул ўтказмоқда.

Aҳолини рўйхатга олиш — Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида ўтказиладиган, белгиланган санада аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий тавсифларини белгиловчи шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳамда уларга ишлов бериш даврий жараёни ҳисобланади.

 

Aҳолини рўйхатга олишнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида аҳоли таркибининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси ҳақида мамлакатни социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга ошириш учун зарур бўлган ишончли ва холис ахборотни олишдан иборатдир.

Наманган вилоятида уч кун давомида Маънавият фестивали бўлиб ўтди.

Фестивалнинг якуний қисми Наманган туманидаги Маданият марказида тантанали тарзда бўлиб ўтди.

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппақов, вилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси Зиёвуддин Мансуров, бир қатор вилоят ташкилотлари раҳбарлари ва ижодкорлар иштирок этдилар.