Ноқонуний қурилмалар бартараф этилмоқда

Наманган туман ҳокимлиги ҳузуридаги аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги “Аҳоли пунктлари комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 41-сонли қарорига асосан туманда жами 32 та ноқонуний қурилишлар аниқланди.

Жумладан, Муллакудинг МФЙда 8 та ўзбошимчалик билан ўрнатилган ноқонуний қурилиш ва қурилмалар аниқланди. Туман ишчи гуруҳи билан биргаликда барча ноқонуний қурилиш ишларини амалга оширган фуқаролар мазкур қурилиш ва қурилмаларни 3 (уч) иш куни мобайнида бартараф этилиши тўғрисида расман огоҳлантирилиб, ноконуний қурилмаларни бартараф этилмокда.