Муаммо ва ечим

Наманган туманида фуқаролар қабули бўлиб ўтмоқда.

2021 йил 23 Ноябр куни Наманган тумани Қирғизқўрғон МФЙ ҳудудидаги Маданият маркази биносида туман ҳокими Садритдин Мўминов, туман ҳокими ўринбосари Дилбар Ҳошимова ва туман халқ қабулхонаси мудири Отабек Ходжиметовлар фуқаролар билан уларнинг мурожаатлари бўйича қабул ўтказмоқда.

Ўтказилаётган фуқаролар қабулида, тумандаги барча хизмат кўрсатувчи ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда мутасаддилари иштирок этмоқда.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.