Сайёр қабул ўтказилди

Шу йил 25 ноябрь куни Наманган тумани маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбариятининг навбатдаги Сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда Республика Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро аппарати раҳбари директорининг ўринбосари Нуриддин Шадиходжаев, Наманган туман ҳокими Садритдин Мўминов ва мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан пенсия, нафақа тайинланиши ҳамда кам таъминланган оилаларга ажратиладиган болалар нафақаси ва моддий ёрдамлар тўғрисида тушунчалар берилди.

Қабул давомида 120 нафардан зиёд мурожаатчилар ўзларини қизиқтирган саволларингизга тўлақонли жавоблар олдилар.