#Семинар

Пахта мавсуми бошланмоқда, тайёргарлик пухта бўлсин!

Бугун Наманган туманидаги “Ғалаба” пахта қабул қилиш масканида "Жорий йил пахта ҳосилини қабул қилиб олишга масканларни ва лабораторияларни мавсумга тайёргарлиги, қўшимча пахта сотишга шартнома тузиш ишларини ташкил этиш” мавзусида вилоят кўргазмали семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Семинарда пахтачилик кластер корхоналари раҳбарлари, туманлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этдилар.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилиб, ҳар бир йўналиш бўйича мутасаддилар олдида турган долзарб вазифаларни белгилаб берди.  

Шу ерда янги мавсум олдидан жонлиқ сўйилди. Оқсоқоллар хирмонга қут-барака сўраб,  дуо-фотиҳа қилдилар.