#халқаро_ҳамкорлик

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегациямизнинг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи давом этмоқда

Наманган вилояти ҳокими Ляньюньган шаҳрида "Буюк ипак йўли" уюшмасининг Ляньюньган филиали раҳбари билан ҳамкорлик келишувини имзолади.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси доирасида бу келишув икки ҳудуд ўртасида логистика йўналишини янги босқичга олиб чиқади.

Учрашув якунида қисқа муддатларда филиал раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманганга ташриф буюриши, биргаликда истиқболли стратегияни ишлаб чиқишини маълум қилди.