Наманган туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида турган назорат остидаги шахслар иштирокида 2024 йил 13 июнь куни Наманган тумани 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида биносида жиноят ишлари бўйича Наманган туман судининг очиқ сайёр суд мажлисиўтказилди.

         Ушбу очиқ сайёр суд мажлисида туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турган 25 нафар назорат остидаги шахслар иштирок этишиб, судлар томонидан белгиланган жазо учун ўрнатилган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя этган ҳамда меҳнатга халол муносабатда бўлган 12 нафар назорат остидаги шахсларга нисбатан туман ИИБ бошлиғи томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, киритилган тақдимномаларга асосан жами 12 нафар шахслар ўталмай қолган жазо муддатидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан шартли равишда озод этилди.

         Шунингдек, туман судининг раиси озод этилган шахслар билан суҳбат ўтказиб, келгусида улар томонидан такроран жиноят содир этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 60-моддаси тартибида оғирроқ жазо тайинланиши тўғрисида огоҳлантириб ўтди.