Аҳоли мурожаатлари жойида ўрганилмоқда

Наманган тумани Эшобод МФЙ қорасув 3 кўчасидаги фуқаролар томонидан кўчадаги трансформаторни жойини алмаштириб электр токи кучланишини яхшилаш масаласида мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаатни жойида ҳал этиш мақсадида Эшабод МФЙ Қорасув 3 кўчасига туман ҳокими Садритдин Мўминов, 3 сектор раҳбари Умаржон Абдувалиев, Махалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Дилбархон Хошимова ҳамда тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари билан жойида муаммони ечимга келтирилди.

Шундан сўнг туман ҳокими Олахамак МФЙ худудида яшил макон умуммиллий лойихаси доирасида кўчат экиш учун тайёрланаётган ер майдонларини ҳамда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.