Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлар давом этмоқда

Наманган туманининг Қоракўл маҳалласи ҳудудида жойлашган 14 мактабда ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятлар ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича амалий семинари ўтказилди.

Унда вилоят ФВБ бошлиғи, туман халқ таълими бўлими масъул ходимлари, халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари ва мавсумий ўт ёқувчилар иштирок этди.

Даставвал фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин ўчириш техникаси ва махсус асбоб анжомларининг кўргазмали намойиши ўтказилиб, уларнинг вазифалари тушунтирилди.

Семинар иштирокчиларига иситиш қозонларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, дудбуронларини кўрикдан ўтказиш бўйича ҳамда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бирламчи ёнғин ўчириш анжомларидан фойдаланиш бўйича керакли тавсиялар берилди.