2021 йил 18 ноябрь куни Наманган тумани ҳокимлиги мажлислар залида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган вазифалар ва келгуси йил ҳосили учун олиб борилаётган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Музаффар Нуъманов иштирок этиб фермер хўжаликларидаги томчилатиб суғориш, ток, тут кўчатларини ўтқазиш, ғалла майдонларини ўз вақтида суғориш каби ишларга алоҳида тўхталиб ўтдилар. шу билан бирга келгуси йил ҳосили учун техника воситаларини мавсумга тайёрлаш учун барчани бу ишларга масъулият билан ёндошишларини айтиб ўтдилар.

Йиғилишда тумандаги Кластер, ММТП ва фермер хўжалиги раҳбарлари, соҳага дахлдор ташкилотларнинг бошлиқлари иштирок этдилар.