Шу йил 5 ноябрь куни Наманган туманида иккита маҳалла фуқаролар йиғини янги бинога эга бўлди.
Бугун шиддат билан ривожланиб, тараққиёт юз тутаётган мамлакатимизнинг жаҳон майдонидаги обрў- эътибори ва нуфузи қуйи тизим маҳалладаги ислоҳотларга ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ.
Наманган туманидаги Тўсар, Гулдиров маҳалла фуқаролар йиғинларининг янги бинолари маҳаллий бюджет ҳисобидан қуриб битказилди. Шу муносабат билан бугун барча зарур шароит ва қулайликларга эга бўлган янги маҳалла биноларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Садритдин Мўминов ва маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими боўлиғи Дилбархон Ҳошимовалар иштирок этдилар.
Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда демократиянинг ўзига хос ноёб, дунёда ўхшаши бўлмаган мазкур тузилма фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.




