Республикамизда 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.

Халқимизда бир туп дарахт кесган жойга минг туп кўчат ўтқаз, деган ҳикматли ибора бор. Албатта, кўчат экиб уни парвариш қилинса унинг мевасидан барча баҳраманд бўлади, соясида салқинланади, шу билан бирга атроф-муҳит мусаффолигига, экологиямизни тозалигига эришамиз. Бундан келиб чиқиб жорий йилнинг 4 ноябрь куни Наманган туманида туман ҳокими Садритдин Мўминов ва сектор раҳбарлари иштирокида Қоратепа, Навқирон ва Тўсар маҳаллаларида дарахт экиш ва уларни ўз вақтида парваришлар мақсадида “Кўчат экиш” ҳайрия ҳашари ўтказилди.

Унда ҳашарчилар томонидан жами 1 минг 800 туп кўчат, шундан павлония 250 та, Каталпа 320 туп ва 600 та манзарали каштан (арча, сасна ва бошқа) кўчатлар, бундан ташқари тумандаги аҳоли ҳонадонларига мевали ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликларига тут дарахтлари ҳоким ўринбосарлари иштирокида экилди.

Бундан кўзланган мақсад кўчатчиликни ривожлантириш, кам сув талаб қиладиган дарахт навларини кўпайтиришдан иборат. Бундай тадбирлар туманимизнинг ҳар бир маҳалласида ўтказилмоқда.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.