Наманган вилояти Норин туманида ПҚ-5214-сонли қарор доирасида “Етакчи” тадбиркорлар томонидан аҳоли бандлиги таъминланмоқда
🏢 Туманда “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали 10 та “Етакчи” тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 11,3 млрд.сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 1470 нафар янги иш ўринлари яратиш ҳамда 1260 та хонадонлар кооперация асосида қамраб олиш кўзда тутилган.
🏭 Ҳусусан, "MIR CITY" МЧЖ 2020 йилдан буён тикувчилик фаолияти билан шуғулланиб 100 дан зиёд ишчи ходимлар бандлигини таъминлаб фаолият юритиб келмоқда
♻️ Тадбиркор фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида, “Найманобод” МФЙ ҳудудида 1,35 млрд.сўм имтиёзли банк кредит олиш ҳисобига тикувчилик лойиҳаси амалга оширилади натижасида 100 та янги иш ўринлари ҳамда 50 та аҳоли хонадонлари кооперация асосида қамраб олинади.
🏭 Шунингдек, 4-сектор ҳудудидаги “Найманобод” маҳалласида тадбиркор "MEGA SULTON 777" МЧЖ томонидан тикувчилик лойиҳаси амалга оширилмоқда натижада 80 та хонадонлар кооперация асосида қамраб олинади.




