#online

Пиллачилик - етти хазинанинг бири.

Ипакчилик юртимизда қадимдан тараққий этган соҳалардан ҳисобланади. Ипак қурти боқиш – жуда машаққатли меҳнат талаб қилади. Уни етиштириш учун  деярли бир ой ҳаловатдан кечилади.

Пилла — оилавий даромад манбаи

Наманган туманида пилла мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда. Туман ҳокими Садритдин Мўминов томонидан пилла боқувчи хонадонларга борилиб, уларнинг ипак қурти боқиш учун мўлжалланган бинолари кўздан кечирилиб, рўзғорлари учун ун, ўсимлик ёғи берилиб, ипак қурти боқувчи фуқароларга мутахассислар томонидан керакли маслаҳат ва тавсиялар берилмоқда.

#online

Қишлоқ хўжалигида бугунги кунда кечиктириб бўлмайдиган ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун Наманган тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Садритдин Мўминов томонидан тумандаги ММТП раислари ва фермер ҳўжалиги раҳбарларига чигит экиш ишларини якунлаш, ғалла майдонларида занг касаллигига қарши суспензия сепиш, пилла қуртини тарқатиш, ёшларга ер тарқатиш ишларини кечиктирмасдан қисқа муддатларда якунлаш бўйича топшириқлар берилди ва йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан мутасадди ташкилотларга топишириқлар берилди.

#online 

БЕШКАПА МАХАЛЛАСИДА ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов  “Бешкапа” МФЙда жойлашган 12 мактабда навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой, тадбиркорлик, моддий ёрдам, ер муносабатлари, кредит, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди.

#Online

Миришкорлар тумани баҳорги юмушларда барчага ўрнак бўлиши керак.

Бугун туман ҳокими Садритдин Мўминов, сектор раҳбарлари, ММТП раислари ҳамда фермер хўжалик рахбарлари иштирокида худудларда йиғилиш ўтказилди.

Ушбу йиғилишда асосий масала фермер ҳўжаликларида чигит экиш, чигит экилган дала майдонларини суғориш, ғалла майдонларига гербитсит ва фунгитсит сепиш, пилла, металлом режасини бажариш бўйича топшириқлар берилди.