Наманган туманида маҳаллабай ишлаш тизими асосида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

Ўзбекисон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги ПҚ-5214-сонли қарор бўйича “Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида Наманган туманидаги 4 та “оғир ҳудудда”ги маҳаллалар танлаб олинди. Хусусан, танлаб олинган маҳаллаларни хатловдан ўтказилиб, 1 991 та хонадон, 11 769 нафар аҳоли, 347 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар аниқланди.

Ушбу маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, 8 та “Етакчи” тадбиркорлар томонидан маҳаллаларда умумий қиймати 10,5 млрд.сўмлик лойиҳалар амалга оширилади бунинг натижасида 916 нафар янги иш ўрини ҳамда 784 та хонадонлар кооперация асосида қамраб олинади.

✅ Жумладан, “Наманган Наврўз гуллари” МЧЖ томонидан гулчилик йўналишида 20 нафар фуқаролар бандлигини таъминлаб фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирда, тадбиркор фаолиятини кенгайтириш мақсадида Наврўз МФЙ ҳудудидаги собиқ иқтисодиёт коллежига қарашли бўш ер майдонида умумий қиймати 1,3 млрд.сўм бўлган лойиҳани амалга ошириб қўшимча 25 та хонадонда кооперация асосида гулчилик фаолиятини ташкил этмоқда.